УЕФА Россияни Миллатлар лигасига киритмади

УЕФА Россияни Миллатлар лигасига киритмади

УЕФА Россия терма жамоасини Миллатлар лигаси қуръа ташлаш маросими иштирокчилари қаторига киритмади.

Россия терма жамоаси Миллатлар лигасининг 2024/25 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросимига киритилмади, деб ёзади «ТАСС» УЕФА матбуот хизматига таяниб.

2024/25 йилги Миллатлар лигасида 54 та жамоа иштирок этади. Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида ўтказилади.

Миллатлар Лигаси 2018 йилдан бери ўтказиб келинади. 2022 йилда УЭФА ва ФИФА Россия клублари ва терма жамоаларидан халқаро ўйинларда иштирок этиш ҳуқуқини олиб қўйди.

Россия терма жамоаси сўнгги Миллатлар лигасида иштирок эта олмади, шу боис Б дивизионидан C дивизионига тушиб кетди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!