Учтепада қурилиш бозорининг бир қисми ёпилди

Учтепада қурилиш бозорининг бир қисми ёпилди

Тошкент шаҳрида жойлашган қурилиш бозорининг (Строй город) 2-блокида фаолият вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 9 февраль куни Тошкент шаҳар ФВББ томонидан Учтепа туманида жойлашган қурилиш бозорида савдо бинолари ва хоналари тегишли тартибда текширилган.

Текширувлар давомида бозорнинг 2-блокида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилгани аниқланган ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар ушбу ҳудудда иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сў