Учтепа туманидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди

Учтепа туманидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди

Бугун, 1 апрель куни соат 01:45 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙда бир бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:31 да ўраб олинган ва соат 02:37 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида "Кичик ҳалқа йўли" кўчасида жойлашган хонадон ошхонасининг 15 кв.м майдонда том қисми, "Уйғур тор" кўчасида жойлашган хонадонларнинг 80 кв.м. майдонда томи ва ички қисми, 25 ва 20 кв.м. майдонда том қисмлари (жами хонадонларни 140 кв.м. майдони) ёнган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!