Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш” тўғрисидаги видеоселекторда республика вилоятларининг барча шаҳар ва туманларида “Рақамли технологиялар ўқув марказлар”ини ташкил этиш белгилаб берилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган учинчи ташаббус – “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланиш” борасида вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га биноан Тошкент вилоятининг 22 та шаҳар ва туманларида “Рақамли технологиялар ўқув маркази”ини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш, уларни замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш кўникмаларини ошириш, соҳадаги энг илғор ишланмалар билан яқиндан таништириш мақсадида Ўртачирчиқ туманидаги 3-сон умумтаълим мактабида информатика, компьютер саводхонлиги, дастурлаш йўналишларига ихтисослаштирилган тўгараклар ташкил этиш белгиланган.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур мактаб 1040 ўринга эга бўлиб, айни пайтда, 52 нафар ўқитувчи 840 нафар ўқувчига таълим бериб келмоқда.
Ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ушбу мактабнинг информатика, компьютер саводхонлиги, дастурлаш йўналишларига ихтисослаштирилган хоналари таъмирланди ҳамда 42 та компьютер тўплами, 30 та комьютер столи ва зарур жиҳозлар, 70 та стул, 22 та иш столи, 4 та шкаф, 2 та кондиционер, 2 та проектор ва барча зарур компьютер техникаси, оргтехника воситалари билан жиҳозланди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Римнинг "Рома" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.