Туск: Украина Польша розилигисиз Европа Иттифоқига қўшилмайди
Польша бош вазири Дональд Туск Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг тарихий саволларни тарихчиларга қолдириш чақириғини «албатта салбий» баҳолашини айтди. Ва у Варшаванинг розилигисиз Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлмаслигини айтди.
«Агар биз сиёсатчилар тарихни ковлай бошласак, суҳбат сифати бутунлай бошқача бўлар эди. Биз тарихга қайтиб, поляклар украиналикларга, украиналиклар эса полякларга қилган ёмонликларини эслай бошлашимиз мумкин эди. Шунинг учун, келинг, бу ишларни тарихчиларга қолдирайлик», деб жавоб берди Кулеба полшалик журналистлар Украина Польшадан келган мутахассисларга 1943 йилги Волин фожиасида ҳалок бўлган полякларнинг жасадларини қазиб олишга қачон рухсат беришини сўраганидан кейин.
«Украина Польша розилигисиз Европа Иттифоқига аъзо бўлмайди. Украина стандартларга жавоб бериши керак ва уларнинг кўплари бор - бу фақат чегаралар, савдо, ҳуқуқий ва иқтисодий стандартлар масаласи эмас. Бу, менимча, маданий ва сиёсий стандартларга ҳам тегишли», - дея Туск сўзларини келтирган Польшанинг Polska Agencja Prasowa ахборот агентлиги.
Туск таъкидлаганидек, Украина ҳар қандай ҳолатда ҳам «тарихни "дафн этиш" нуқтаи назаридан эмас, балки Волин масаласидаги ҳақиқатга асосланган муносабатларимизни ташкил этиш нуқтаи назаридан Польшанинг умидларини қондириши керак».