Туркманистон президенти доривор ширинмияни коронавирусга тавсия этди.

Туркманистон президенти доривор ширинмияни коронавирусга тавсия этди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов COVID-19га қарши курашда халқ табобатида кенг қўлланувчи гиёҳ – қизилмияни тавсия қилди. Президент онлайн тартибдаги мажлисда қизилмиянинг коронавирусга қарши хусусиятларини тадқиқ этиш муҳимлигини таъкидлади.

Қайд  этилишича, яқинда ўтказилган тадқиқотлар қизилмия илдизи коронавируснинг ривожланишига ғов бўлишини тасдиқлади. Туркманистон раҳбари қизилмия илдизи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган даво воситалари сирасига киришини эслатиб ўтган. Ушбу гиёҳ илдизидан аллергия, шамоллаш, бронхиал астма ҳамда вирусли касалликларга қарши 350 дан зиёд турдаги дори-дармон тайёрланади.

ORIENT ахборот агентлиги хабарига кўра, Гурбангули Бердимуҳамедов муаллифлигида чоп этилган «Туркманистоннинг доривор ўсимликлари» китобида ҳам қизилмия илдизининг шифобахш хусусиятлари батафсил баён қилинган.

Мамлакатнинг Лебап вилоятидаги агросаноат мажмуасида ушбу доривор гиёҳ етиштирилиб, ички ҳамда ташқи бозорга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида ўтказилган ҳукумат машваратида Гурбангули Бердимуҳамедов вирусдан ҳимояланиш учун кўҳна халқона усул – исириқ тутатишни тавсия қилган эди.

Туркманистон Марказий Осиё давлатлари орасида COVID-19 инфекцияси тарқалиши расман қайд этилмаган ягона давлат саналади.

Кузатувчилар эпидемияга қарши жорий этилган оммавий чеклов чоралари ҳамда матбуот хабарларига асосланиб Туркманистонда коронавирус йўқлиги хусусидаги расмий позицияни шубҳа остига оладилар. ЖССТ эса Туркманистонда ўткир юқумли касалликлар ҳамда пневмония тарқалиши суръати ошганидан хавотир билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!