Туркияда сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Шонлиурфада 12, Адияманда 2 киши ҳаётдан кўз юмгани, 5 кишини қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
"Қидирув ишларини давом эттирамиз. Зарарни аниқлаш ишлари дарҳол бошланди. Уйлар ва турар-жойлар шикастланган. Бу ерда сизларга айтганларимизни Президентимизга ҳам тақдим этдик, керакли кўрсатмалар олдик", – дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда юз берган даҳшатли зилзилалар оқибатида қарийб 48 минг киши ҳалок бўлган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).