Туркияда ёз бошлангандан бери содир бўлган ўрмон ёнғини сони ўтган йил июнь ойига нисбатан тахминан беш баробар кўп. Бу ҳақда мамлакт ўрмон хўжалиги бош бошқармаси маълумот берган.
Расмий статистикага кўра, 2024 йил 1-21 июнь оралиғида 399 бор ўрмон ёнғини кузатилган, ўтган йилнинг шу даврида мамлакат ўрмонларида 84 марта олов чиққани аниқланган.
2023 йил олтинчи ойи дастлабки уч ҳафтасида ёнғин оқибатида 41 гектар ўрмон зарар кўрган бўлса, жорий йил июнь бошидан буён айни кўрсаткич 2548 гектарга етди.
Ёз бошланиши билан ўрмон ташқарисидаги ҳудудлар ёниши ҳолати ҳам кескин ортиб, бу борада сўнгги уч ҳафталик кўрсаткич 551 тага етди. Ҳисобот даврида 155 жойдаги ўт ўчирилган.
Мутахассислар июнь ойида ёнғин сони кўпайишини, одатда, июль-август ойларига хос бўлган кучли жазирама билан боғламоқда.
Туркия ҳукумати аввалроқ ўрмонларга киришни тақиқлаб, ёнғинга олиб келадиган инсон омили хавфини камайтиришга ҳаракат қилган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.