Туркия Савдо вазирлиги: Украинада қолиб кетган турк кемалари 5-10 кун ичида Туркияга қайтади

Туркия Савдо вазирлиги: Украинада қолиб кетган турк кемалари 5-10 кун ичида Туркияга қайтади

Украина можароси туфайли Украина портларида тўсиб қўйилган турк кемалари беш-ўн кун ичида қайтиб келади.

Бу ҳақда Туркия Савдо вазирлигининг Халқаро савдо ва хизматлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва дон йўлаги координатори Юсуф Каракаш маълум қилди, деб ёзади “Milliyet” нашри.

“Ҳозирда Туркияга тегишли кемалар давом этаётган можаро туфайли Украина портларида қолмоқда... Келгуси беш-ўн кун ичида бу кемалар Туркияга етказилиши кутилмоқда”, — деб ёзади “ТАСС”.

Каракашнинг сўзларига кўра, ушбу кемалар билан боғлиқ вазият Савдо вазирлиги ва қўшма мувофиқлаштириш маркази томонидан назорат қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!