Туркия Россиядан сотиб олинадиган пўлат маҳсулотларига бож жорий қилди. "Эндиликда Россия пўлатига ишлаб чиқарувчига қараб 6 дан 9 фоизгача қўшимча солиқ тўланади", дейилади Туркия ҳукуматининг Расмий газетада чоп этилган қарорида.
"5 йил муддатга жорий қилинган ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад маҳаллий пўлат ишлаб чиқаришга зарар етказадиган адолатсиз рақобатнинг олдини олиш", дея тушунтирди Туркия Вазирлар Маҳкамаси. Анқара Ҳиндистон ва Япония пўлат ишлаб чиқарувчилари учун ҳам худди шундай божлар жорий қилмоқда. Хитой пўлати учун божлар тақиқланган даражада — 43% гача ўрнатилади.
Шу билан бирга, россиялик пўлат ишлаб чиқарувчилар Россиянинг Украинага қарши уруши фонида жорий этилган санкциялар туфайли хорижда сотиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда: январ-август ойларида Россия денгиз портлари орқали қора металлар экспорти 15 фоизга қисқариб, 12,5 миллион тоннани ташкил этди. Россия темир йўллари тармоғи орқали экспорт ҳам 15 фоизга қисқариб, 19,5 миллион тоннага тушди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.