Туркия Ғазодан фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда

Туркия Ғазодан фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмоқда

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Онжу Кежелининг айтишича, Анқара 3 декабрь куни Ғазо секторида бўлган 140 дан ортиқ фуқаролари ва уларнинг яқинларини олиб кетишни кутмоқда.

Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

“Кеча тунда 142 нафар фуқаромиз оилалари билан Ғазо секторидан Мисрга ўтди”, — деди у.

Кеcелининг сўзларига кўра, бу гуруҳнинг Туркияга 3 декабрь куни етиб келиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!