Трамп Зеленскийга таҳдид қилди

Трамп Зеленскийга таҳдид қилди

Украина АҚШ таклиф этган фойдали қазилмаларга оид битимни имзоламаса, Вашингтон билан муносабатда муаммоларга дуч келади. Бу ҳақда баёнот берган президент Дональд Трамп Киев қисқа муддатда АҚШга 400-500 миллиард долларлик компенсацияни қайтариш бўйича мажбуриятларини бажаришига ишонч билдирган.

Америкалик музокарачилар Украина томонини битим имзоланмаса, Илон Маскнинг Starlink ширкати тақдим этаётган сунъий йўлдош интернети ҳам узиб қўйилишидан огоҳлантирган.

Трамп маъмурияти АҚШ томонидан Украинага уруш даврида кўрсатиб келинаётган ҳарбий ва моддий кўмак эвазига Киевдан нодир маъданлардан фойдаланиш учун рухсат талаб қилмоқда. Вашингтон тайёрлаган дастлабки битим лойиҳасида АҚШ Украина ҳудудидаги фойдали қазилмаларнинг 50 фоизини тасарруф этишига доир банд мавжуд эди. Аммо Украина президенти Владимир Зеленский бу лойиҳани рад этган. Бунинг ортидан Вашингтон янги битим таклиф этган.

Янги лойиҳада эса АҚШга 500 миллиард долларлик фойдали қазилмалардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилган.

Зеленскийнинг АҚШ таклифини рад этгани Трампни дарғазаб қилган. Боз устига, Зеленский АҚШ ва Россия вакиллари иштирокида Саудия Арабистонида ўтказилган музокараларни ҳам танқидий баҳолаган. Яъни Украина тақдирига доир масала Украина раҳбарияти иштирокисиз муҳокама этилишини қоралаган.

Шу сабаб сўнгги кунларда Дональд Трамп Зеленскийни бир неча бор кескин танқид қилди. Уни президент сайлови ўтказмаётгани важидан “диктатор” деб атади, рейтинги 4 фоизга тушиб кетганини иддао қилди.

Трамп АҚШ Украинага 2022 йил февралдан буён, яъни Россия агрессияси бошланганидан кейин 350 миллиард доллар кўмак кўрсатганини айтган. Аммо Зеленский Қўшма Штатлар кўрсатган жами кўмак 100 миллиард долларга яқин эканини билдирган.

Mirkonomika блоги муаллифи, иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, АҚШ Украинага 2022-2024 йилларда 114 миллиард доллар ёрдам берган. Аммо бу Қўшма Штатлар ЯИМнинг йиллик 0,14 фоизини ташкил этади, холос.

Financial Times ҳисоб-китобига кўра, Украина заминида 11,5 триллион долларлик фойдали қазилмалар мавжуд. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам АҚШ Киевдан амалда кўрсатган кўмагидан кўпроқ товон талаб қилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц президент Зеленскийдан фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолашини кутаётганини айтганди.

Давлат котиби Марко Рубио ҳам шундай фикрда.

“Мен унга (Зеленскийга) биз фойдали қазилмаларни олиш ҳақида битим имзоламоқчи эканимизни тушунтирдим. Бу Украина фойдали қазилмаларини талон-торож этиш эмас, аксинча, у реал хавфсизлик кафолатлари беришга хизмат қилади”, – деган М.Рубио.

Вице-президент Жей Ди Вэнс эса Украина АҚШнинг саховатпешалиги сабаб яшаётанини айтган.

“Президент Зеленский ва унинг мамлакати АҚШнинг саховатисиз йўқ бўлиб кетар эди. Шу сабаб раҳмат айтишсин!” – деган АҚШ вице-президенти.

Сўнгги хабарларга қараганда, АҚШ томони Украинага қурол-аслаҳа сотишни тўхтатиб қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА терма жамоасидан икки футболчи ҳайдалди

Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.

Хитой цемент заводлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сиқиб чиқармоқда

Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.

Уҳ! Исроил Эронга ҳужум қилди

Бу ҳақда Axios интернет портали хабар берди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Эрон олий раҳбари: "Улар урушни бошлади, энди уларни омон қолишларига йўл қўймаймиз"

Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий халққа мурожаатида маълум қилди.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Эрон Исроилга қарши тўртинчи ҳужум тўлқинини амалга оширди

Reuters хабарига кўра, Исроил армияси ракеталарни тутиб олиш учун барча зарур ишларни қилмоқда.

Эроннинг Исроилга бўлажак зарбаларида 2000 га яқин ракета учирилиши мумкин — Аl Arabiya

Эрон Исроил ҳудудига зарба беришни давом эттириш ниятида ва мамлакат аллақачон кўрилган чоралар билан чекланмайди, дея маълум қилди Fars агентлиги.

Эрон расмийлари Исроилга «ахборот ёрдами» учун ўлим жазоси билан таҳдид қилмоқда

Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.

Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли Ўзбекистонда айрим рейслар бекор қилинди

Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.

Исроил Эрон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита базасига зарба берди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида айтилган.

Наманганда валютафурушдан 41,2 млн сўм жиноий жарима ундирилди

Фуқаро О. А ҳам ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари томонидан фаолиятига чек қўйилган.

"АҚШ Исроил амалиёти Эрондаги ҳукуматни ўзгартиришга қаратилган бўлиши мумкин"

Трамп Исроилнинг ҳаракатларини ижобий баҳолаб, ЦАХАЛ “дунёдаги энг яхши қуроллардан, яъни Америка қуролларидан” фойдаланганини таъкидлади.

Исроил Эроннинг Фордодаги ядровий объектига зарба берди

Исроил Эроннинг жавоб зарбаси жуда оғир бўлиши мумкинлигини тушунади, оқибатларни минималлаштиришга тайёрланмоқда, деди Исроил бош вазири.

Эроннинг яна бир юқори мартабали амалдори ўлдирилди

Генерал Қааний 2020 йилда АҚШ ҳужуми оқибатида ўлдирилган Қосим Сулаймоний ўрнига ушбу лавозимга тайинланган эди.

ЦАХАЛ бир қатор ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг ракета инфратузилмасига тегишли объектлар йўқ қилинганини маълум қилди

Ҳужум қилинган объектлардан бирида контейнер кўринишида ниқобланган ўзига хос учириш механизми жойлаштирилгани аниқланган.

Исроилнинг киберхужуми ортидан Эрон армияси “кўр, кар ва соқов” бўлиб қолган

Қайд этилишича, бўлинмалар ўртасидаги алоқа, рациялар, пейжерлар ва мобил телефонлар ҳам ишдан чиққан

Исроилнинг Эронга ҳужумидан сўнг АҚШ ўз ҳарбий кемаларини Яқин Шарққа юбормоқда

Манбаларга кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари USS Thomas Hudner эсминецини Шарқий Ўрта ер денгизи томон йўллаган.

Россия мингдан ошиқ жасадларни Украинага топширди

Ҳарбий асирлар бўйича мувофиқлаштирувчи штаб ўзининг Телеграм-каналида 1200 нафар ҳалок бўлган украиналиклар жасади қайтарилгани ҳақида эълон қилди.

Нетаньяху маъмурияти дунёни фалокатга тортаётгани хавотирли — Эрдоған

Туркия раҳбари халқаро ҳамжамиятни “глобал ва минтақавий барқарорликка таҳдид солаётган Исроил бандитизмига чек қўйиш”га чақирди.

Ироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашига Исроил ҳаво ҳудудини бузганидан шикоят қилмоқда

Бу ҳақда Ироқ ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Исроилнинг Эронга қарши амалиёти қанча давом этади?

Исроил икки ҳафта давомида Эронда операция ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар бермоқда.

Туркия Эрон, Ироқ, Сурия ва Иорданияга парвозларни бекор қилди

Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.

Трамп Исроилнинг ҳужумига юқори баҳо берди — ABC News

У ҳужумни “ажойиб” деб атади ва олдинда “ҳали кўп нарсалар бўлади” деб айтди.

Исроилнинг Теҳронга уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди, яна 329 киши яраланди — Fars

The Wall Street Journal маълум қилишича, Исроил келаси 14 кун ичида Эронга янги ҳужумлар уюштириши мумкин.

"Яшил чироқ" ёқилди: Исроил Эронга ҳужумни давом эттирмоқда

Исроилнинг "Channel 14" телеканали маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга қарши ҳужумларни қайтадан бошлаган.

Исфаҳон ва Фордо ядровий объектлари талафот кўрмади — МАГАТЭ

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.

Эронликлар кўчаларда: улар Исроилга қарши зарба беришни талаб қилишмоқда (ВИДЕО)

Минглаб Теҳрон ва бошқа Эрон шаҳарлари аҳолиси кўчаларга чиқиб, Исроилнинг ҳаракатларига қарши норозилик билдирди.