Трамп ўзининг расмий портретини Колорадо Капитолийсидан олиб ташлашни талаб қилиб, рассомни унинг суратини “атайлаб бузиб кўрсатганликда” айблади.
АҚШ президентига рассом Сара Бордманнинг уни тасвирлаш усули ёқмади. Унинг Трамп портрети 2019 йилдан бери штат капитолий биносида осилган. “Ҳеч ким ўзининг ёмон сурати ёки расмини ёқтирмайди, бироқ губернаторнинг Колорадо Капитолийсида бошқа барча президентлар билан бирга намойиш этган сурати атайлаб бузиб кўрсатиб, ҳатто мен илгари ҳеч қачон кўрмаган бўлса керак”, — деб ёзди Трамп Truth Social'да.
Унинг сўзларига кўра, Барак Обаманинг яқин атрофда осилган ва ўша рассом томонидан яратилган президентлик портрети “ажойиб кўринади”. Трампнинг ёзишича, муаллиф “ёши билан истеъдодини йўқотган”. Шу билан бирга, президент маҳаллий аҳоли портретни олиб ташлашни талаб қилаётганини даъво қилмоқда ва у Колорадо губернатори Жаред Полисни чап қанот радикал деб атади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.