АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Трутҳ ижтимоий тармоғида Сурия атрофидаги вазиятга изоҳ берди.
«Ассад кетди. У ўз мамлакатидан қочиб кетди. Унинг ҳимоячиси, Россия, Россия, Владимир Путин бошчилигидаги Россия энди уни ҳимоя қилишдан манфаатдор эмас», — деб ёзган Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Украина туфайли Россия Сурияга, Эрон эса Исроил ва унинг ҳарбий амалиётлардаги муваффақиятлари туфайли бутунлай қизиқишни йўқотди.
«Россия бошиданоқ Сурияда бўлиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Улар ҳеч қачон бошланмаган ва абадий давом этиши мумкин бўлган урушда 600 000 га яқин рус аскари яраланган ёки ҳалок бўлган Украина туфайли Сурияга бўлган қизиқишларини бутунлай йўқотдилар. Россия ва Эрон заифлашган ҳолатда: бири Украина ва заиф иқтисодиёт, иккинчиси Исроил ва унинг ҳарбий амалиётлардаги муваффақияти туфайли», — деди АҚШнинг янги сайланган президенти.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.