Трамп энг бадавлат америкаликлар рўйхатига киритилмади

Трамп энг бадавлат америкаликлар рўйхатига киритилмади

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп чорак аср ичида биринчи марта Forbes’нинг 400 нафар энг бой америкаликлар рўйхатига кирмади. Нашрнинг баҳолашича, пандемия вақтида Трампнинг бойлиги 600 млн долларга камайиб, 2,5 млрд долларгача қисқариб кетган. Натижада унга рейтингга кириш учун 400 млн доллар етмаган.

Forbes-400 рейтингида етакчи ўнталик қуйидагича кўриниш олди:

  • Жефф Безос — 201 млрд доллар (Amazon),
  • Илон Маск — 190,5 млрд доллар (Tesla, Space X),
  • Марк Цукерберг — 134,5 млрд доллар (Facebook),
  • Билл Гейтс — 134 млрд доллар (Microsoft),
  • Ларри Пейж — 123 млрд доллар (Google),
  • Сергей Брин — 118,5 млрд доллар (Google),
  • Ларри Эллисон — 117,3 млрд доллар (дастурий таъминот),
  • Уоррен Баффет — 102 млрд доллар (Berkshire Hathaway),
  • Стив Баллмер — 96,5 млрд доллар (Microsoft),
  • Майкл Блумберг — 70 млрд (Bloomberg LP).

2020 йилги рўйхатда Трамп 339-ўринни эгаллаганди. У президент лавозимини эгаллашигача, яъни 1997 йилдан 2016 йилгача рўйхатнинг биринчи ярмида бўлиб келган, сўнгра унда пастлай бошлаган. Нашрнинг тушунтиришича, АҚШнинг собиқ президенти йирик шаҳарларда кўчмас мулк нархи тушиб кетгани сабабли йўқотишларга учраган.

Умуман олганда, рўйхатга киритилган америкаликларнинг умумий бойлиги 4,5 трлн долларни ташкил қилмоқда. Рўйхатга 44 та янги ном киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (3 )

    typing....
    Yahudiyni eng aynigani
    typing....
    bu it
    typing....
    terarist