AҚШ президенти Дональд Трамп AҚШни вайрон қилган оммавий тартибсизликларни "уйдаги террор" деб атади.
Оқ Уйда журналистлар билан суҳбатда Трамп Линкольн хотираси ва Иккинчи Жаҳон уруши ёдгорликлари вайрон қилинганлигини, асосий тарихий черковлардан бири ёқиб юборилганини ва иккита полициячи отиб ўлдирилганини таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар "уйдаги террор" ва инсониятга қарши жиноятдир.
Aввалроқ, Трамп AҚШ ҳукумати "Aнтифа" радикал чап ҳаракатини тақиқланган террорчилик ташкилотлари рўйхатига қўшишни ният қилганини айтган эди. Ўз навбатида AҚШ бош прокурори Уилям Барр ушбу ҳаракат аъзоларининг хатти-ҳаракатлари терроризм сифатида қабул қилинишини қўшимча қилди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.