АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йил апрель ойида Хитойга ташриф буюриш режасини тасдиқлади, деб хабар беради ТАСС.
«Мен Хитой раиси Си Цзиньпин билан жуда яхши чиқишаман. Апрель ойида Хитойга бораман», — деди Америка етакчиси.
У буни Ғарбнинг йирик нефть компаниялари раҳбарлари билан Венесуэла атрофидаги вазиятни муҳокама қилган учрашувида айтди.
Трамп октябрь ойида Си Цзиньпин билан телефон орқали суҳбатлашгандан сўнг, бўлажак ташрифи ҳақида маълум қилди ва Хитой етакчисининг 2026 йил апрель ойида таклифини қабул қилганини таъкидлади.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, бундан кейин Хитой етакчисининг Америкага давлат ташрифи режалаштирилган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессант илгари Дональд Трамп ва Си Цзиньпин 2026 йилда тўрт марта учрашиши мумкинлигини башорат қилган. У иккита давлат ташрифидан ташқари, Флорида штатининг Дорал шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитида, шунингдек, Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форуми доирасида музокаралар ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.