2024 йилги президентлик сайловларида "Республикачилар" мағлуб бўлса, Яқин Шарқдаги можаролар учинчи жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп маълум қилди.
Бир кун аввал Трамп Мар-а-Лагодаги курорт уйида Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху билан учрашди.
Республикачи номзод журналистларга сайловда унинг эҳтимолий рақиби Камала Харрис Яқин Шарқдаги вазиятни "ёмонроқ" тушунишини айтди. Исроилнинг Ғазо секторида Хамас билан уруши кенгроқ минтақавий можарога айланиб кетиши мумкин.
Трампнинг сўзларига кўра, "агар биз ғалаба қозонсак, унда ҳамма нарса жуда оддий бўлади ва ҳаммаси яхши бўлади”.
"Агар мағлубиятга учрасак, Яқин Шарқда катта урушлар бўлади. Ва, эҳтимол бу учинчи жаҳон урушига айланади. Сиз Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ҳар қачонгидан ҳам учинчи жаҳон урушига яқинроқсиз" - деди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, "мамлакатни қобилиятсиз одамлар бошқармоқда".
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.