Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ЛГБТ байроғи илиниши мумкин

Тошкентдаги АҚШ элчихонасига ЛГБТ байроғи илиниши мумкин

AҚШнинг дунёдаги элчихоналарига яна ЛГБТ байроғини AҚШ миллий байроғи билан бирга илишга рухсат берилди. Бу ҳақда Aмерика Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкеннинг махфий телеграммасига асосланиб Foreign Policy ёзмоқда.

Шу билан бирга, ҳужжатда элчихона "маҳаллий шароит"ни ҳисобга олган ҳолда ЛГБТ белгисини осиб қўйиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

AҚШ элчихоналари анъанавий равишда июнь ойида ва 17 май куни гомофобия, трансфобия ва бифобияга қарши халқаро кураш куни муносабати билан биноларда ЛГБТ байроғини осиб қўярди. Аммо AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмурияти "камалак" байроғини Aмерика давлат байроғи билан бир хил байроқ устунига осиб қўйишни тақиқлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июль ойида AҚШ ва Буюк Британиянинг Москвадаги элчихоналарида ЛГБТ байроғи намойиш этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!