Тошкентда «Хизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

Тошкентда «Хизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

Жорий йилнинг 15-центябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 10 нафар «Хизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.

Ушбу аниқланган “таҳрирчилар”нинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслар ҳисобланадилар. Улар Интернет тармоғи орқали хорижда яшириниб келаётган «Хизб ут-Таҳрир» ДЕТ аъзолари билан алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва тарафдорлари сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келганлар.

Мазкур шахсларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида «Хизб ут-Таҳрир» ДЕТга тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Ички Ишлар вазирлиги Сизларни огоҳлантиради.

«Хизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти сафида фаолият олиб бориш, ғояларини қўллаб-қувватлаш, материалларини тайёрлаш, сақлаш ҳамда тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Ўзингизни ва фарзандларингизни экстремистик оқим ва террористик ташкилотлар сафига қўшилиб қолишдан асранг!

https://iiv.uz/news/toshkent-shahrida-xizb-ut-tahrir-diniy-ekstremistik-tashkiloti-azolarining-faoliyatiga-chek-qoyildi


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!