Тошкентда сержант, 30 ёшли ИИО ходими Ўрмонов Дилмурод Бўтабоевич (хизмат вазифасини бажариш чоғида) бевақт вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбир давомида Пискент тумани ҳудудида хизмат бурчини бажараётган ЙПХ инспектори сержант Дилмурод Ўрмонов, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ш.A. (мастлик ҳолатида) бошқарувидаги “Лаcетти” автомашинасига тўхташ ишорасини беради. Ҳайдовчи эса ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва 1991 йилда туғилган Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўйича инспектори, сержант Дилмурод Ўрмоновни уриб юбориб ЙТҲ содир этади.
Натижада, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай сержант Дилмурод Ўрмонов олган тан жароҳатлари билан шифохонада бугун 14 сентябр куни вафот этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.