Тошкентда қанча аҳоли доимий яшайди?

Тошкентда қанча аҳоли доимий яшайди?

Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2 миллион 999 минг 500 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда шаҳар статистика бошқармаси маълумотларида келтирилган.

Шундан:

• эркаклар сони – 1 млн 471 минг 700 киши;

• аёллар сони – 1 млн 527 минг 800 киши.

2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 395 минг кишини ташкил этди. Энг кам аҳоли сони Бектемир туманида – 55,7 минг кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:

• Олмазор туманида – 395 минг киши;

• Юнусобод туманида – 366,9 минг киши;

• Шайхонтоҳур туманида – 360,5 минг киши;

• Мирзо Улуғбек туманида – 323,1 минг киши;

• Учтепа туманида – 293,5 минг киши;

• Яшнобод туманида – 289,4 минг киши;

• Чилонзор туманида – 271,9 минг киши;

• Сергели туманида – 162,3 минг киши;

• Янгиҳаёт туманида – 161 минг киши;

• Миробод туманида – 150,1 минг киши;

• Яккасарой туманида –126,9 минг киши;

• Бектемир туманида – 55,7 минг киши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!