😳 Тошкентда «Матиз» Бўзсув каналига тушиб кетди

😳 Тошкентда «Матиз» Бўзсув каналига тушиб кетди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни тахминан соат 14:30 ларда Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида яшовчи Эрматов Азизжон Хасанжон ўғли ўзига тегишли бўлган, “Матиз” русумли автомашинасида ҳаракатланаётган пайтда эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Бўзсув каналига тушиб кетади.

📍Автомашина сувга тушиб кетаётган пайтда фуқаро А. Эрматов машинадан тушиб қолишга муваффақ бўлган.

🔰Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан, қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг 6 нафар хизматчиси жалб қилинган.

🚗Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 1 та махсус, 1 та юк кўтарувчи автокран ёрдамида автомашина сувдан олиб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!