Тошкентда марафон ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади

Тошкентда марафон ўтказилиши сабаб бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида 21 апрель куни олтинчи BYD-Tashkent International Marathon ва “Янги нафас” марафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:

  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан чорраҳадан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
  • Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчасигача бўлган қисми;
  • Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси билан чорраҳадан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
  • Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Нукус кўчаси билан чорраҳадан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача;
  • Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;
  • Шаҳрисабз кўчасининг бир қисми — Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан чорраҳагача;
  • Афросиёб кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишган қисмидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача бўлган қисми;
  • Шароф Рашидов шоҳкўчаси — Афросиёб кўчаси билан чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчасигача;
  • Ислом Каримов шоҳкўчаси — Шароф Рашидов кўчаси билан чорраҳадан Афросиёб кўчасигача.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!