Тошкентда кераксиз чироқлар ва реклама баннерлари ўчирилмоқда

Тошкентда кераксиз чироқлар ва реклама баннерлари ўчирилмоқда

Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишиш, шунингдек, куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш юзасидан ўтказилган жорий йилнинг 31 октябрь кунги Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежаш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берганди.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан ҳам Тошкент шаҳрида электр энергияси сарфини 10 фоизга тежаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бунга кўра, жамият тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларни электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ва кечки рейд тадбирлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!