“Тошшаҳартрансхизмат” Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида икки автобус ҳайдовчиси ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 12 апрель куни соат 20:05 ларда “5-автобус саройи” филиали тасарруфида бўлган MAN русумли 1-йўналиш бўйлаб ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси Р.Ў. ва 1-йўналишда ҳаракатланувчи MAN русумли автобус ҳайдовчиси М.Ф. ўртасида можаро келиб чиққан.
Ҳайдовчи М.Ф. белгиланган ҳаракат жадвалига риоя қилмасдан Р.Ў. бошқарувидаги автобусдан олдин “Буюк Ипак йўли” бекатидан “Югнакий мавзеси” бекати томон ҳаракатни олдин бошлаб юборгани сабабли Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчаси “Саёҳат” бекати қаршисида ўзаро жанжал юзага келган ва ҳайдовчи Р.Ў. ҳайдовчи М.Ф. бошқарувида бўлган MAN русумли автобуснинг калитини олиб кетиб қолган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган “5-автобус саройи” мутасаддилари тезкорлик билан йўналишга чиқиб, автобуснинг калитини ҳайдовчига етказишган ҳамда автобус ўз йўналишида ҳаракатланиб йўловчиларни белгиланган манзилга олиб борган.
Шундан сўнг ушбу икки автобус “5-автобус саройи” филиали ҳудудига олиб келинган ва ҳайдовчилар билан бўлган воқеа юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, йўналиш давомида автобусда йўловчилар бўлишига қарамасдан ушбу автобуснинг калитини олиб кетиб, йўловчиларни кутиб қолишларига сабаб бўлгани ва корхона ички меҳнат тартибини бузгани учун ҳайдовчи Р.Ў.га нисбатан қатъий интизомий чора кўрилиши маълум қилинган.
Бир неча кун олдин Тошкентда автобус ҳайдовчиси эшикка қисилиб қолган йўловчини бир неча метрга судраб кетганди. Ундан олдин эса Бухорода икки автобус ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани тўғрисида хабар берилган эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.