Республика соғлиқни сақлаш тизимини, хусусан, стоматология ва юз-жағ жаррохлиги соҳасини янада ислоҳ қилишнинг асосий мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши муносабати билан 2019 йил 2-3 май кунлари Тошкент давлат стоматология институтида III ҳалқаро стоматологлар конгресси бўлиб ўтди.
Ҳар йили ўтказиладиган конгресс ўтган йил давомида илмий ва амалий фаолиятни сарҳисоб қилишнинг ўзига хос натижасидир. Бу жараён илмий тадқиқот ва амалий фаолиятни тадқиқ ва таҳлил қилиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги бўлғуси мутахассислар - тиш шифокорларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва керакли малакаларни таъминлаш имконини беради.
Конгрессда жаҳоннинг 9 мамлакатидан (Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Корея, Италия, Германия, Франция, Чили, АҚШ) каби 80 дан ортиқ хорижий мутахассислар иштирок этдилар. Ёш мутахассислар ва тиббий амалиёт шифокорлари учун Германия, Россия ва Корея мутахассислари юз-жағ касалликларнинг диагностикаси ва даволашда инновацион ишланмалардан амалий фойдаланишга оид 6 та мастер-класс ўтказдилар. 4 та меморандуи имзоланди.
Конгрессда соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар, экспертлар ва мутахассислар томонидан тайёрланган илмий маърузалар тақдимоти ўтказилди. Иштирокчилар ихтисослаштирилган ва профилактика стоматологиясини таъминлашни такомиллаштириш, педиатрия стоматологияси ва ортогнатик жарроҳлик бўйича диагностика ва даволашни стандартлаштириш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда амалга оширилиши лозим бўлган чет эл соғлиқни сақлаш суғуртаси бўйича илғор тажрибани ўрганиш, тиббий туризмни ривожлантириш ва унинг аҳамияти, соғлиқни сақлаш соҳасида АКТ каби масалаларни муҳокама қилдилар.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.