Иловада сиз асосий тарифдаги саёҳатлар учун тежамкор нархларни, турли даражадаги қулайлик ва ёрқин брендинг вариантларини топишингиз мумкин.
Янги хизмат фаол ҳаёт тарзини олиб борадиган ёш тошкентликларнинг аудиториясига қаратилган.
Тошкентда саёҳатларга буюртма беришнинг янги онлайн хизмати Fasten ишга тушди. Илова тўртта тарифни тақдим этади: Fasten - кундалик қисқа йўналишлар учун тежамкор вариант, узоқроқ ва қулайроқ саёҳатлар учун Upper ва Extra ва муҳим учрашувлар учун бошқарув автомобиллари билан Мах.
Fasten бошланғич тарифида саёҳат нархи 3500 сўмдан бошланади.
Янги хизматдан фойдаланиш учун App Store ёки Google Play'дан Fasten мобил иловасини бепул юклаб олишингиз ва унда рўйхатдан ўтишингиз керак. Саёҳатга буюртма бериш учун манзил жойини ва тегишли тарифни кўрсатасиз. Илова сизга машина қачон келиши ва уни қандай топиш мумкинлигини айтиб беради. Иловага боғланган карта ёрдамида ёки нақд пулда саёҳатлар учун тўлашингиз мумкин.
Fasten – «Яндекс»нинг лойиҳаларидан бири бўлиб, компания ёрқин дизайни билан Ўзбекистонга янгилик билан ёш аудиторияни жалб қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.