Тошкентда эр хотинининг 23 минг доллар пулини тунамоқчи бўлди, аммо...

Тошкентда эр хотинининг 23 минг доллар пулини тунамоқчи бўлди, аммо...

Жорий йил 6 август куни Яккасарой тумани ИИБга бир аёл шикоят билан мурожаат қилган. Шикоятчилар 30 ёшли Гулноза А. ва унинг фуқароликдаги турмуш ўртоғи 20 ёшли Жамшид М. уйларидан 23 500 АҚШ доллари миқдорида пул йўқолганини айтганлар. Бу ҳақда "qalampir" хабар бермоқда.
 
Пуллар аёлга тегишли сотилган квартиранинг пуллари бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноий иш очилган.
 
Жабрланувчининг сўзларига кўра, Жамшид уйни сотиб, бошқа тумандан уй олишга кўндирган. Тезкор текширувлар вақтида жиноятга жабрланувчининг яқинлари алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, унинг турмуш ўртоғи сўроқ қилинган.
 
Эркак дарҳол терговга кўмаклашишга тайёр эканини айтиб, пулларни ўғирлаш фикри ундан чиққанини тан олган. Ушбу ғайрли мақсадни амалга ошириш учун Жамшид кўпинча хизматидан фойдаланган хусусий киракаш – 30 ёшли Азиз К.га уй калитининг нусхасини ясатишни буюрган.
 
Жиноий шериклар оила уйда бўлмаган кунда Гулнозанинг пулларини ўғирлашга келишиб олганлар. Бироқ Азиз бир эмас иккита нусхада калит ясатган ва буни Жамшиддан сир тутган.
 
Охир-оқибат Азизнинг танишлари уйни ўмарган. Жамшид ва Азизнинг келишувига кўра, пулларни ўғирлаши керак бўлган одамлар у ердан ҳеч нима топа олмаган.
 
Тезкор текширувлар вақтида ўғирликка алоқадор 6 киши аниқланган. Текширув давом этмоқда.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!