Тошкентда экскаватор ёрдамида дарахтни қўпориб олган ниқобли шахслар ушланди

Тошкентда экскаватор ёрдамида дарахтни қўпориб олган ниқобли шахслар ушланди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида тунда ниқобли шахслар рақамсиз экскаваторда дарахтга шикаст етказгани тўғрисида хабар берилган эди. Бош прокуратура ушбу қонунбузар шахслар қўлга олинганини маълум қилди.

15 апрель куни номаълум шахслар томонидан юзларига ниқоб таққан ҳолда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп қаватли аҳоли яшаш ҳудудида кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилган.

Прокуратура органлари томонидан мазкур хабар асосида текшириш ўтказилмоқда. Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!