Тошкентда дала майдонида ёнғин чиқди

Тошкентда дала майдонида ёнғин чиқди

Бугун, 9 июнь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги дала майдонида ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 19:59 да Миробод тумани “Қўшқўрғон” МФЙ “Қўшқўрғон” кўчасида 300 квадрат метр майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:36 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!