Интернет тармоғида ҳайдовчилар ўртасида юзага чиққан келишмовчилик акс этган видео тарқалиб, унда ҳайдовчилардан бири тўппонча билан ўқталгани тасвирланган. Кейинчалик аниқланишича, ушбу тўппонча пластмассадан тайёрланган ўйинчоқ бўлган.
"Кун" нашрига кўра, Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу фактнинг текшируви ўтказилиб, ҳодиса иштирокчилари ва келишмовчилик сабабларига аниқлик киритилди.
Ҳодиса светофор ишламаслиги оқибатида тирбандлик юзага келган Келес кўчасида содир бўлди. Иккита автомобиллар ҳайдовчилари – "Матиз" русумли автомобилни бошқарган 28 ёшли Ф.Ю. ва "Кобальт" автомобилини бошқарган 51 ёшли Ж.Ж. бир-бирларига йўл бермаганликлари оқибатида улар ўртасида келишмовчилик юзага чиққан. Жанжал давомида Ф.Ю. Ж.Ж.га ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилган.
Ушбу можаро бўйича текширув давом этмоқда, унинг натижаларига кўра можаро иштирокчиларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Ҳиндистон Миллий Конгресси етакчиси Сониа Ганди Бош вазир Нарендра Моди раҳбарлигидаги ҳукуматни Ғарбий Осиё сиёсатида бир томонлама йўл тутганликда айблади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.