Тошкентда аёл қарз эвазига бошқа бир аёлни фоҳишаликка мажбурлади

A A A
Тошкентда аёл қарз эвазига бошқа бир аёлни фоҳишаликка мажбурлади

Орамиздаги айрим кимсалар, айниқса аёллар енгил пул топиш илинжида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш каби жирканч ишни ўзларига касб қилиб олиб, шунинг ортидан тирикчилик қилишни, янада ачинарлиси, оила тебратишни ўзларига эп кўришмоқда. Аммо ҳаром топилган пул бир кун келиб, тешиб чиқади.

Ариза ёзишга мажбур бўлди

Фуқаро Мадина Тўхтасинова (исм-шарифлар ўзгартирилган) Яшнобод тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши Замира Рахимова унга қарзга пул бериб, ушбу берилган қарз пул маблағларини фохишалик қилиш йўли билан қайтариб беришга мажбур қилаётганини, уни мажбурлаб моддий манфаат кўриб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришликни сўраган. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ 6-сонли ИИБ томонидан, шу куниёқ пойтахт кафеларидан бирининг олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Зафар Ахмедов Замира Раҳимованинг олдига бориб, унга “фоҳишалик билан шуғулланувчи қизларингиз борми?” деб сўрайди. Замира Рахимова унга қиз борлигини маълум қилиб, қарзи эвазига фоҳишаликка мажбур қилиб келаётган Мадина Тўхтасиновани кўрсатади. Жинсий алоқа қилиши эвазига 150.000 сўм пулларни олаётган вақтида, холислар иштирокида тезкор гуруҳ томонидан қўлга олинади.

“Илгари фоҳишалик билан шуғулланганман”

Суд мажлисида судланувчи Замира Раҳимова эълон қилинган айбга қисман иқрорлигини билдириб, қуйидагиларни маълум қилди:

— Мадина Тўхтасиновани 2019 йилнинг август ойидан буён танийман. Мадина онаси касал бўлиб қолганлиги сабабли дори сотиб олиш учун сентябрь ойида мендан 19 миллион сўм миқдорида қарз олди. Ушбу олган пулларини октябрь ойининг охирига қадар 23 миллион сўм қилиб қайтарди. Унинг ичида икки миллион сўмлик телевизор ҳам бор эди. Ўзим 2011 йилдан буён Яшнобод туманидаги Фарғона йўли кўчасидан ўтган кўприк ёнида фоҳишалик билан шуғулланиб келганман. Ёшим ўтиб қолганлиги сабабли сўнгги пайтларда бу иш билан шуғулланмай қўйдим. Бир куни кафелардан бири ёнида ўтирганимда олдимга кейинчалик исмини билганим Зафар Ахмедов келди. Мен ундан “Қиз керакми?” деб сўрадим. У “Ҳа, керак” деди. “Мен тўғри келаманми?” деб сўрагандим, “Йўқ” деди. Шундан кейин унга Мадина Тўхтасиновани кўрсатдим. Улар ўзаро келишиб, мен 150 минг сўм пулни олаётганимда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олиндим.

“Кўприкдан ўзимни ташладим”

Суд мажлисида жабрланувчи Мадина Тўхтасинова қуйидагича кўргазма берди:

— Мен ростдан ҳам Замира Раҳимовадан 19 миллион сўм миқдорида пул қарз олгандим. Унга қарз олганим ҳақида тилхат ҳам ёзиб бердим. Шундан кейин у менга бирга ишлашни, агар ҳамкорлик қилсак, кўпроқ пул топишимиз мумкинлигини, қарзимдан тезроқ қутулишимни, мижозни ўзи топишини айтди. Мен унинг таклифига рози бўлиб, биргаликда ишлай бошладик. Шу тарзда аста-аста ундан олган қарзимни уза бошладим. У бир куни чўнтагимда турган паспортимни зўрлик билан олиб қўйди. “Нега бундай қилдингиз?” деб сўрасам, “Қачон қарзларингни тўлиқ берсанг, шунда паспортингни қайтараман”, деди. Ҳар кунги тинимсиз жинсий алоқа ва тўхтовсиз Замира Раҳимовага пул беришдан чарчаганим, бу муаммолардан қутулиш учун ўзимни осмоқчи бўлдим. Аммо синглим кўриб қолиб, мени бу йўлдан қайтарди. Замира Раҳимова тинимсиз пулини қайтаришимни сўраб, дўқ-пўписа қилаверди, аммо менда қарзимни қайтариш имкони йўқ эди. У устимдан ички ишлар идорасига шикоят қилишини, маҳалла-кўй олдида шарманда қилишини айтди. Унинг бундай “шантаж”ларидан кейин қўрққанимдан касал аҳволимда турли эркаклар билан жинсий алоқада бўлишга мажбур бўлдим. Бундай азобларга чидашга кучим қолмагани учун “Қўйлиқ” бозорида жойлашган кўприк устидан сакраб, ўз жонимга қасд қилмоқчи бўлдим. Бироқ сакраётганимда ўнг оёғим очиқ оралиққа қисилиб қолиб, пастга тушмай, осилиб қолдим. Одамлар мени қутқариб олишди. Тиббиёт ходимлари биринчи ёрдам кўрсатишди, сўнг Яшнобод тумани ИИО ФМБ 6-сонли ИИБга олиб келиндим. Мен бўлиб ўтган воқеаларни ИИБ ходимларига гапириб бердим, Замира Раҳимовага қонуний чора кўришни сўраб, ариза ёздим. Шундан кейин Замира Раҳимовани қўлга олиш режаси тузилиб, у жиноят устида ушланди.

Ҳукм ўқилди

Судланувчи Замира Раҳимова Жиноят кодекси 135-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Анвар Икромов, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси,

Лола Шоимова, журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Доллар турбулентлик босқичига кирмоқда

The Economist ёзишича, Америка активларини ушлаб турган инвесторлар энди заифроқ ва юқори волатил валютага кўникишлари керак.

Умрага бориш 19 мартдан расман тўхтатилади

Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.

Гвардиола: «Ҳусановни бошқа футболчилар билан адаштирманг...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола яқиндагина ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси деб топилган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталиб ўтди.

Трамп: "Менга мамлакатни вайрон қилиш ҳуқуқи берилган”

Президентнинг сўзлари Оқ уйнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида жонли эфирда намойиш этилди.

"Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги ғалабаси Ўзбекистон учун муҳим натижа бўлди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси (OФК) элит босқичининг 8-турида сафарда БААнинг "Шаржа" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Диққат: Телеграм тармоғида янги фирибгарлик тури оммалашмоқда!

Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Ўзбекистонликлар учун Қатарда ишлаш имконияти яратилди

Ўзбекистонлик фуқаролар учун Қатар давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида йирик вакансиялар базаси очилди.

Наманган ва Тошкент осмонида жисм қулаши кузатилди (фото)

Ҳозирда вазият юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Вашингтонда Илҳом Алиевнинг кортежига ҳужум уриниши бўлди

Озарбайжоннинг АҚШдаги элчихонаси Вашингтондаги Waldorf Astoria меҳмонхонаси олдида президент Илҳом Алиевнинг кортежига қилинган ҳужум юзасидан расмий баёнот берди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Эрон Россия билан махфий битим тузди

Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради

Тошкентда ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлар ушланди

Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдони учун 200 минг олаётганда қўлга олинган.

ИИВ Каттақўрғонда ҳибсхонада сақланган фуқаро вафот этгани юзасидан расмий изоҳ берди

Унинг аҳволи кескин ёмонлашгани сабабли тиббиёт муассасасига олиб бориш вақтида, соат 18:00 ларда вафот этган.

Араб мамлакатлари АҚШ элчисининг баёнотини қоралади

Ўндан ортиқ давлат, жумладан Миср, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳаккабининг баёнотларини “хавфли ва адоватни қўзғатувчи” таҳдид сифатида баҳолади.

Трамп қароргоҳининг қўриқланадиган ҳудудига киришга уринган шахс отиб ташланди

Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳига ўқотар қурол ва ёнилғи идиши билан киришга уринганида отиб ташланган эркак 21 ёшли рассом Остин Такер Мартин экани аниқланди

Украина разведка хизмати Россия нефть инфратузилмасига зарба берди — Украина ОАВ

Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.

Украина учун ҳал қилувчи лаҳза: Европа Иттифоқи ёрдамни тўсди

The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.

Дональд Трамп: Олий суд қароридан сўнг менинг тарифлар бўйича ваколатларим кенгайди

У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

Мексикада наркокартел билан тўқнашувларда 25 нафар миллий гвардиячи ҳалок бўлди

Мексикада “Халиско янги авлоди” наркокартели аъзолари билан тўқнашувлар натижасида камида 25 нафар Миллий гвардия ҳарбийси ҳалок бўлди.

Сурхондарё таълим тизимида коррупция: икки мансабдор ушланди

Сурхондарё вилояти таълим соҳасида йирик коррупцион схема фош этилди.

Самарқандда сув талашган ука ўз акасини милтиқда отиб қўйди

Жорий йилнинг 12 феврал куни Нарпай тумани Хўжакарзон маҳалласидаги фермер хўжалиги ҳудудида ака-укалар ўртасида ариқдан сув ўтказиш масаласида келишмовчилик келиб чиққан.

Замбия собиқ президенти жасади саккиз ойдан бери музлаткичда сақланмоқда

Бунга собиқ президент Эдгар Лунгунинг оиласи билан мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳакаинде Ҳичилема ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Хоминаий ва унинг ўғли "йўқ қилиниши" мумкин

Қўшма Штатларда турли сценарийлар учун вариантлар бор.

Ҳоким ўринбосари ва ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Сурхондарёда ҳоким ўринбосари ва Наманганда ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Ака синглисининг шаънига ёмон гап айтилиши ортидан жиноятга қўл урди

Ориф вазиятни англаб, бир нохушлик юз беришини олдини олиш мақсадида хонанинг орқа эшигидан чиқиб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо улгурмади.

Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош этилди ҳамда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Норин туманида ЙТҲ: “Умид чироғи” маркази тарбияланувчисидан бири вафот этди

2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қўқонда 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

Ички ишлар органларининг воқеа жойига етиб келган ёрдамчи кучлари томонидан хонадонда яшовчи фуқароларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганидан сўнг, профилактика инспектори Жаҳонгир Маҳмудов шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган

ОАВ: Трампнинг Эронга ҳужум қилиши 90 фоиз аниқ

Доналд Трампнинг исми ошкор қилинмаган маслаҳатчиси Эронга ҳужум эҳтимолини баҳолади. У Axios нашрига Қўшма Штатлар келгуси ҳафталарда Эронда ҳарбий операция бошлаши эҳтимоли 90 фоиз эканлигини айтди.

Полша Украинадаги можаронинг тугаши натижасида кутилмаган оқибатлардан хавотирда

Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.

The Economist: Украина музокара гуруҳида Россия билан тез келишув масаласида ихтилоф бор

Британиянинг The Economist нашри журналисти Оливер Кэрролл ёзишича, Киевнинг музокара гуруҳида Россия билан эҳтимолий сулҳ бўйича қарашлар турлича.

Исроил яна Ғазога зарба берди: 12 киши ҳалок бўлди

АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ иккинчи босқичга ўтганига қарамай, Ғазода зўравонликлар давом этмоқда.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакети бўйича келишмовчиликларга дуч келмоқда

Бу ҳақда Bloomberg юқори мартабали манбаларга таяниб хабар берди.

Истанбул миноралари ортида қандай афсоналар яширинган?

Истанбул ўзининг бетакрор силуэти билан дунёга машҳур шаҳар. Қуёш ботиш маҳалида янада равшан кўзга ташланадиган масжид-у миноралар, мовий сувлар бағрида сузаётган паромлар ва Тарихий Яриморол бўйлаб салобат билан қад ростлаган етти тепа — буларнинг барчаси шаҳар манзарасининг ажралмас қисмидир.

“Крокус Сити Холл”даги теракт айбдорлари учун умрбод қамоқ талаб қилинди

Москва шаҳар судида прокурор концерт залидаги терактни амалга оширганларни махсус режимли колонияда умрбод қамоққа маҳкум қилишни сўради.