Тошкентда 24 ёшли аёл доридан заҳарланди

Тошкентда 24 ёшли аёл доридан заҳарланди

8 август куни, соат 16.30 да Мирзо-Улуғбек туманида 24 ёшли Гулшан Б. касалхонага доридан захарланиш белгилари билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар тарқатди.

У 2 дона «Амитрипцилин» дори воситасидан ичгандан сўнг, мазаси қочиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган. "Ҳурматли фуқаролар! Сиздан илтимос, дори воситаларини қабул қилишда эҳтиёт бўлинглар: дориларни фақат шифокор тавсиясига кўра, белгилаган миқдорда ва дозада қабул қилинглар. Сизлардан илтимос, интернетдан ёки рекламдан олган “билимингиза” ишониб ўз-ўзингизни даволаш билан шуғулланманг", дея огоҳлантиради Тошкент шаҳар ИИББ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!