Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади

Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан:
- саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 миллион киловатт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;
- ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- Юқоричирчиқ туманида 500 мегаваттли йирик қуёш электр станциясини қуриш;
- пойтахтдаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;
- 1 минг 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;
- 300 километр магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтириш.
Умуман, шаҳарда қайта тикланувчи энергия жорий қилиш учун 1 миллиард доллар йўналтирилади.