Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 23 июнь куни соат 21.00 дан 24 июнь соат 07.30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс “Нексия-2” русумли, давлат рақами 70 В 676 GA бўлган металл рангли автомобилни олиб қочган.
Автомобиль эгаси - 30 ёшли Мухриддин Ю. автомобилини қаровсиз калити билан Юнусобод тумани 14-кварталдаги 36-сон уйнинг ёнида қолдирганини маълум қилди. 24 июнь куни эрталаб автомобиль қолдирилган жойда йўқлигини кўриб, ички ишлар органларига хабар берган.
"Ҳурматли фуқаролар! Юқоридаги автомобильни кўриб қолсангиз ички ишлар органларига қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: 71 235-00-02, 97 432-21-72, 98 313-41-63 ёки 102.
Махфийлик кафолатланади. Кўмак учун олдиндан ташаккур", деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Россия 7 июль кечаси 120 та украин дронларини тўхтатганини маълум қилди — ҳужум камида 10 та ҳудудни, жумладан Брянск, Курск ва Ленинград вилоятларини қамраб олди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади