Тошкент ерусти метроси поездида қисқа туташув юзага келди (ВИДЕО)

Тошкент ерусти метроси поездида қисқа туташув юзага келди (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 20:05 лар атрофида "Ерусти ҳалқа йўли" йўналишининг 6-ва 7-бекатлари оралиғида жойлашган йўл четидаги тўсин тункасининг бир қисми атрофдаги кучли шамол сабабли ўз ўрнидан кўчиши натижасида ҳаракатланиб келаётган ҳаракат таркибининг ток қабул қилиш мосламасига теккан. Натижада эса қисқа туташув содир бўлган.

Шундан сўнг, машинист ҳаракат таркибини тўхтатиб, ҳаракатланишга хавф соладиган ҳолатлар йўқлигини текшириб, ўз ҳаракатини давом эттирган.

Масъул ходимлар ҳолат юзасидан жойига бориб ўрганиш ишларини олиб боришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!