«Тошкент» аэропортидаги махсус техника парки янги «амбулифт»лар билан тўлдирилди

«Тошкент» аэропортидаги махсус техника парки янги «амбулифт»лар билан тўлдирилди

"Uzbekistan Airports" компанияси Тошкент аэропорти учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи "MCity" компаниясидан иккита янги «амбулифт» сотиб олди. Ҳозирда пойтахт аэропортида жами тўртта шундай ихтисослаштирилган машиналар мавжуд.

Амбулифт - ногиронлиги бўлган йўловчиларни самолёт бортига олиб чиқиш ва ундан тушириш учун мўлжалланган, эшиклари икки томондан очиладиган тўлиқ қопланган кузовли махсус транспорт воситасидир. Ушбу транспорт ногиронлар аравачасидаги, ётувчи йўловчилар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ходимлар учун мўлжалланган.

Таъкидлаш жоизки, "Uzbekistan Airports" махсус транспорт паркини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда. Жумладан, ичимлик суви етказиб берувчи янги машиналар, перрон автобуслари, оқова сувларни тозловчи, аэродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш машиналари, самолёт ташувчи транспорт, двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари, самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар харид қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!