Тожикистонда йирик масжид кинотеатрга айлантирилди

Тожикистонда йирик масжид кинотеатрга айлантирилди

Тожикистонинг Хўжанд шаҳридаги “Нури Ислом” масжидига тегишли бинолардан бирида 80 ўринли кинотеатр очишга қарор қилинди.

Сўғд вилояти маданият бўлими раҳбари Бахтиёр Қосимов ушбу қарорни Хўжанд шаҳрида кинотеатр етишмаслиги билан изоҳлади. Унинг айтишича, масжидда кинотеатрдан ташқари кино ишқибозлари клуби ҳам очилади. “Улар кино кўриб бўлгач, фильмни муҳокама қилишлари мумкин бўлади. Европада шундай амалиёт бор ва бу соҳанинг ривожланиши учун жуда муҳим”, – деди у.

Масжиддаги кинотеатр март ойининг охирларида иш бошлайди.

“Нури Ислом” масжиди 1991 йилда маҳаллий аҳолининг саъй-ҳаракати билан қурилган бўлиб, Хўжанддаги иккинчи йирик масжид ҳисобланган.

Маълумотларга қараганда, Тожикистонда охирги уч йилда ҳужжатлари жойида эмаслиги баҳонасида икки мингдан ортиқ масжид ёпилган. Улар тиббиёт пунктлари, кутубхона, дорихона, чойхона сингари ижтимоий объектларга айлантирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!