Тожикистонда 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди

Бугун, 26 май куни Тошкент вақти билан 07:34 да (26.05.2023 йил, Гринвич бўйича 02:34 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 37,87 градус шимолий кенглик; 73,52 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 179 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 528 км жанубий-шарқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).