Тожикистон БМТга аъзо давлатларнинг барча вакилларини 2025 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган музликларни сақлаш бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилади.
Бу ҳақда Нью-Йоркда бўлиб ўтган Барқарор ривожланиш бўйича сиёсий форумда сўзга чиққан Республика Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ҳоким Холиқзода маълум қилди.
“Барчангизни келгуси йили Тожикистонда бўлиб ўтадиган музликларни асраш бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф этаман. Ушбу конференция мамлакатимизнинг БРМ-13 (БМТга аъзо мамлакатларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича барқарор ривожланиш мақсади)ни амалга оширишга қўшаётган навбатдаги ҳиссаси ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун яхши платформа бўлади”, деди у.
Холиқзода 2024 йилда Душанбеда сув масалалари бўйича конференция бўлиб ўтганини ва унинг натижалари мазкур форум доирасида БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган параллель тарзда ўтказилган тадбирда тақдим этилганини эслатди. “Тожикистон иқлим ва сув муаммоларини глобал миқёсда фаол илгари сураётган мамлакат сифатида барқарор ривожланишнинг 6 (барча учун сув ресурслари ва санитария-гигиена воситаларини таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш) ва 13-мақсадини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади”, деди Бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
Тожикистон музликларни сақлашга катта эътибор беради, чунки улар мамлакатдаги сув ресурсларининг асосий қисмини таъминлайди. Республика Президенти Эмомали Раҳмон аввалроқ таъкидлаганидек, сўнгги ўн йилликларда мамлакатдаги 13 мингта музликдан мингтаси бутунлай эриб кетган. 2022 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 77-сессиясида Тожикистон ташаббусини қўллаб-қувватлади ва бир овоздан резолюция қабул қилди, унга кўра 2025 йил Халқаро музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилинди ва шу йилнинг ўзида Душанбеда шу мавзуга оид конференция ўтказиладиган бўлди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг кутилмаганда истеъфога чиққани ва бу қарорнинг ортида турган асл сабаблар ҳақида гапирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.