Тезюрар поезд маросимга тўпланган одамларни босиб кетди

Тезюрар поезд маросимга тўпланган одамларни босиб кетди

Кеча, 19 октябрь куни Ҳиндистоннинг Панжоб штатида катта тезликда ҳаракатланаётган поезд тўпланиб турган одамларни босиб кетди.
 
Штат раҳбарияти ҳозиргача 61 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. 70 дан ортиқ одам жароҳатланган. Уларнинг кўпчилиги ўта оғир аҳволда экани айтиляпти.
 
Фожиа Амритсар шаҳри атрофида юз берган. У ерда диний байрам ўтказилаётган бўлган. Одамлар диний маросим бажарилишини томоша қилиш учун поезд йўлига чиқиб кетган.Қўлбола портлагич гумбурлаши ва баланд мусиқа овозида одамлар поезд келаётганини эшитмаган. Натижада поезд одамларни босиб кетган.
 
Панжоб штатидабон бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинган.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!