Тезкор: Алишер Усмоновнинг самолёти Тошкентга қўнди

Тезкор: Алишер Усмоновнинг самолёти Тошкентга қўнди

Бугун, 3 декабрь куни борт рақами М-ИАБУ бўлган Аирбус 340 самолёти пойтахтимизнинг И. Каримова номидаги халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда "Тошкент осмонидан хабарлар" телеграм-каналида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу самолёт УСМ Ҳолдингс асосчиси, Халқаро қиличбозлик федерацияси (ФИЕ) президенти Алишер Бурханович Усмоновга тегишли. Телеграм каналида айтилишича, самолёт Мюнхендаги Франц Ёзеф Страусс халқаро аэропортидан парвоз қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!