“Tashkent City”даги иншоот томи қулаб тушди

“Tashkent City”даги иншоот томи қулаб тушди

Айтишларича, 2 декабрь куни яқинда “Tashkent City”да қуриб фойдаланишга топширилган конгресс-холл томининг бир қисми қулаб тушган.

Воқеа 8 декабрь — Конституция куни муносабати билан ташкил этиладиган байрам дастурига тайёргарлик кўрилаётган вақтда — репитиция чоғида юз берган, дейди "zarnews.uz".

Ўша ерда бўлганларнинг маълумотига кўра, том қулаган пайтда унинг устида уста бўлган, у чаққонлик қилиб ўз ҳаётини сақлаб қолган. Лекин репитициядагилар қўрқиб, ваҳимага тушиб қолишган. Орадан кўп ўтмай, воқеа жойига шаҳар ҳокими етиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!