Тарвуз — инсон организми учун энг фойдали маҳсулотлардан бири. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида тамадди учун ушбу резавордан бошқа фойдали ва енгил ҳазм бўлувчи маҳсулотни топиш мушкул.
Тарвуз етарли даражада пишмаган ёки уни етиштиришда кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши турган гап.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати санитария-гигиена бошқармаси бошлиғи А.Шукуров дориланган тарвуз нимаси билан хавфли экани, ундан заҳарланмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим ҳақида тавсия берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, тарвузнинг таркиби 92 фоиз сувдан иборат ва у калий ва магнийга бой. Шу сабабли у асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир этади.
Тарвузнинг антиоксидантлик хусусияти юқори бўлиб, таркибидаги А, В дармондорилари ва картоноид яллиғланиш ва эрта қаришга тўсқинлик қилади. Айниқса, тарвуз онкологик ва юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олиш, ҳазм фаолиятини яхшилаш ва моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатиши билан янада фойдали.
Шифокор тарвуз сотиб олаётган пайт унинг бус-бутунлигига, чиримаганига ва кимёвий ўғитлар билан меъёрдан ортиқ тўйинтирилмаганига эътибор қаратиш кераклигини қайд этди.
“Хусусан, тарвуз харид қилаётганда, энг аввало, сотувчидан маҳсулот манбаи, унинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли рухсатномани талаб қилиши лозим. Шу билан бирга, маҳсулотнинг бузилмаганига ишонч ҳосил қилиш зарур. Негаки, ушбу резаворнинг қизил мағзида микроблар жуда тез тарқалади. Табиий пишган тарвуз чертиб кўрилганда жарангдор овоз чиқиб, унинг пўстини осонгина тирнаш мумкин. Агар маҳсулотнинг банди қуриган бўлса, бу унинг яхши пишганидан далолат”, - дейди Шукуров.
Тарвуз ҳолатининг яна бир муҳим кўрсаткичи қизил қисмидаги томирлар рангидир. Агар улар сариқ ёки бинафша тусда бўлса, бундай маҳсулотдан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки у тўлиқ пишмаган ёки нитратнинг таъсири бўлиши мумкин. Қолаверса, тарвуз устидаги чизиқлар аниқ ва бир-бири билан аралашиб кетмаган бўлиши керак. Хиралашган чизиқлар унинг нитрат билан тўйинганидан далолат.
Унинг сўзларига кўра, табиий пишган тарвуз сувга солинганда унинг устига қалқиб чиқади. Азотли ўғит билан тўйингани эса аксинча сув остига чўкади. Агар бўлакланганда қийшиқ эмас, тўғри кесилса, бу ҳолат ҳам унинг кимёвий моддаларга тўйинганлигининг белгисидир.
Таркибида нитрат моддаси меъёрдан ортиқ бўлган тарвуз истеъмол қилинганда, унинг нохуш белгилари 4-6 соатдан кейин пайдо бўлади.
Хусусан, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин ва бош оғриғи, 38-39 даражагача иситма кўтарилиши, юрак уришининг секинлашиши ҳамда қўл-оёқларнинг совуқ қотиши каби аломатлар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Чунки бу — тарвуздан заҳарланиш белгилари бўлиши мумкин.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Зомин туманида 2025 йил 23 июнь куни аянли ҳодиса юз беради. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бир оила дам олиш мақсадида Зомин туманидаги тоғли қишлоққа келади ва маҳаллий аҳоли уйларидан бирида яшаш учун тўхтайди. Афсуски, уларнинг 2 яшар ўғлини машинада босиб кетишади. Боланинг жасади бир неча кундан кейин топилади.
Декабр ойида, музокаралар ўтказилаётган пайтда, Россия Украинани Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига ҳужум уюштиришда айблаган эди. Киев эса бу айбловларни рад этганди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори келишилган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб камида 129 журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими ўлдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази (National Meteorological Center), шунингдек, унинг бўлинмалари — Қум ва чанг бўрони минтақавий маркази (Sand and Dust Storm Regional Center), Иқлим ўзгариши минтақавий маркази (Regional Center for Climate Change) ва Булутларни уруғлантириш дастури (Cloud Seeding Program) фаолияти билан танишди.
Терговга қадар текширувлар давомида Бухоро вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс “Instagram” ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб олиб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилгани маълум бўлди.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.