Тарихдаги биринчи ҳижобли модел нима учун мода оламини тарк этганини айтди

Тарихдаги биринчи ҳижобли модел нима учун мода оламини тарк этганини айтди

Мода тарихидаги биринчи ҳижобли модел Ҳалима Aйден "Инcтаграм"даги саҳифасида мода оламини тарк этганини маълум қилди.

У ижтимоий тармоқдаги 1,5 миллионга яқин кузатувчисига шундай деб мурожаат қилди: «Мода ҳеч қачон мен учун бўлмаган. Мен уйғондим ва иймонимни танладим».

Кенияда туғилган 23 ёшли Ҳалима Aйденнинг ҳижобдаги сурати биринчи марта 2018 йилда Британиянинг «Vogue» журнали муқоваларида эълон қилинган. Aйден фаолияти давомида диний эътиқодлари бузилганини маълум қилди. Пандемия даврида эса булар ҳақида қайта ўйлаш учун унда вақт бўлган.

Ҳалиманинг бундай қарорга келишига модалар намойиши ёки фотосессия жараёнлари сабаб намоз вақтларини ўтказиб юборгани, шунингдек, бир гал рўмол ўрнига бошига женси кийишга мажбурлашгани сабаб бўлган.

Aйден эътиқодидан чекиниб, имконият ва карьера учун тиришгани учун ўзини айблайди. Унинг Sky News’га айтишича, ҳижоб тақиб юришини қабул қилишса, фаолиятини давом эттириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!