Танзила Норбоева Олмазор туманига ташриф буюрди

Танзила Норбоева Олмазор туманига ташриф буюрди

Сенат раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳридаги Олмазор туманига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

"Президентимиз топшириғи асосида ташкил этилган “112” ягона диспетчерлик хизмати марказида бўлиб, иш фаолияти, ҳар бир мурожаат таҳлили ва ижроси бўйича масъуллар билан суҳбат қилдик.

Туманнинг янгиланаётган инфратузилмаси, гастрономик туризмга мўлжалланган лойиҳалар билан танишилди.

Танзила Норбоева Олмазор туманига ташриф буюрди

Байрам арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдик, уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш, соғлиқларини тиклаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Маҳалла фаоллари, меҳри дарё ҳамюртларимиз билан самимий суҳбатимиз чоғида, “инсон қадри” тамойили бугун амалда ўз тасдиғини топаётганлигининг гувоҳи бўлдик", — дейиалди Сенат раисининг Telegram каналида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!