Қозоғистон билан бўлган жанжаллардан сўнг таниқли россиялик телебошловчи Тина Канделаки Қирғизистон билан муносабатларда можаро қўзғатди. Панфилов дивизияси музейининг бузилиши унга ёқмади.
Канделаки ўзининг ТГ каналида музейнинг бузилиши Москвани немис қўшинларидан ҳимоя қилган аскарларнинг хотирасига тупуриш бўлганини ёзди. Унинг фикрича, бу русофобиянинг кўриниши бўлиб, унга баъзи Ғарб давлатлари замин тайёрлаган.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков бунга жавобан бундай баёнотлар икки давлат муносабатларига путур етказади, деди. У музей биноси яроқсиз ҳолатда эканлигини, уни бузишдан бошқа чора йўқлигини таъкидлади.
«Мен Тина Канделакига бундай баёнотларни эълон қилишдан олдин, мамлакатимиз тарихини ўрганишни, бизга ташриф буюришни маслаҳат бермоқчиман, ишончим комилки, унинг фикри 180 даража ўзгаради ва у бошқа бундай қилишига ҳеч қачон йўл қўймайди», - дея иқтибос келтиради РБК.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.