"Taftish.uz"чилар кимлардан қанча пул ундирган?

"Taftish.uz"чилар кимлардан қанча пул ундирган?

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан сўз эркинлиги кафолатланган. Очиқликка, жамоатчилик назоратига отланган ҳар бир фуқаро биринчи навбатда – бу фаолият катта масъулият эканлигини, уни суиистеъмол қилиш оғир оқибатларга олиб келишини, шунингдек қатъий жавобгарликни талаб қилишини тушуниши зарур.

Шу билан бирга очиқликни ниқоб қилиб олиб, халқ ишончини осон пул топиш манбаи, давлат идоралари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таҳдид қилиш қуроли, жамоатчилик назорати институтини омма кайфиятига таъсир қилиш инструментига айлантириб олганлар ҳам йўқ эмас.

Элита-медиа МЧЖга қарашли “Taftish uz” вакиллари юқорида таъкидлаганимиздек, жамоатчилик назорати каби адолат пардасини ниқоби ортида жиноий гуруҳ тузиб, товламачилик ва фирибгарлик содир этиб келганлар.

Булар, жиноий гуруҳ етакчиси, “Taftish uz”нинг норасмий раҳбари 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев, жиноий гуруҳ аъзолари, мухбирлик лавозимида ишлаганлар 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Ҳамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ҳамда 1998 йилда туғилган Дилшод Нишоновлардир.

Жиноий фаолиятини даромад манбаига айлантириб олган Абераев бошчилигидаги жиноий гуруҳ, мурожаатчиларни алдаш билан бир қаторда, фуқароларни обрўсизлантирувчи ёки бошқа усулда шарманда қилувчи видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, ёки шундай видеоларни интернет орқали эълон қилинганидан кейин, ўчириб бериш эвазига фуқаролардан пул талаб қилиш билан шуғулланиб келган. Яъни, келиб тушган мурожаатларни ёритганлиги учун бир тарафдан маблағ олган бўлса, тайёрланган материалларни ўчириб юбориш учун иккинчи тарафдан пул талаб қилишган.

Жорий йилнинг ноябрь ойида жиноий гуруҳ аъзолари А.Юлдашев ва Д.Нишоновлар, жиноий гуруҳ раҳбари Ғ.Абераевнинг топшириғига кўра, “Чилонзор буюм савдо комплекси” раҳбарияти билан мазкур ҳудуддан дўкон сотиб олган фуқаро ўртасидаги келишмовчилик ҳақида бозор маъмуриятини обрўсизлантирувчи видеолавҳа тайёрлаб, жорий йилнинг 5 декабр куни “Taftish uz” You Tube каналига жойлаштирилган.

Ваҳоланки, тадбиркор ва бозор маъмурияти ўртасидаги зиддият аллақачон суд органлари томонидан кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилинган бўлган. “Taftish uz” вакиллари буни жуда яхши билишган, лекин мурожаатчининг маблағи эвазига материал бир томонлама ёритилган.

Шундан сўнг Ғ.Абераев, жиноий гуруҳ аъзоларидан бири С.Ҳамидов орқали бозор маъмурияти билан боғланиб, видеони ўчириб бериши учун, 40 млн. сўм пул маблағларини тамагирлик йўли билан талаб қилади. Эвазига, видеодаги ҳолат, ўз тасдиғини топмаганлиги тўғрисида “Телеграм” каналда хабар жойлаштиришга ваъда беради.

Тамагирлик ҳолатини ниқоблаш учун, бозор маъмурияти, “Taftish uz” билан 40 млн. сўмга шартнома тузишга мажбурланади. Бу иш С.Ҳамидовга топширилади.

Шу тариқа, талаб қилинган пуллардан 10 млн. сўми С.Ҳамидовнинг банк картасига ташлаб берилади.

Ушбу жиноий гуруҳнинг ҳаракатлари “кўча” безори тўдаларникидан ортса-ортадики, лекин ҳеч қолишмайди. Бу кимсалар шунчалик ҳаддидан ошганки, бир неча ўнлаб фуқароларни иш ўрни билан таъминлаб келаётган тадбиркорни обрўсизлантириш билан қўрқитиб, чорасиз қолдирган ҳолда кўп миқдорда пул маблағларини ундиришга уринишган ҳолда, суд органлари ваколатини ҳам ўзлари амалга оширишган.

Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари М.Эшқувватова, А.Юлдашев ва Д.Нишоновлар 2025 йилнинг ноябрь ойида бошларида Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи қурилиш фирмаси “Black plast” МЧЖ фаолияти тўғрисида, иккинчи томоннинг маблағи эвазига, уйдирма тафсилотлардан иборат видеолавҳа тайёрлаб “Taftish uz” You Tube каналига жойлаган.

Ундан ташқари, фирма фаолияти тўғрисида яна иккита видеоҳолатни тарқатиш билан таҳдид қилиб, компания мудири Ҳ.Тўраевни “Taftish uz” офисига чақиртириб, бошқа видеоларни чиқармаслик эвазига, аввалдан икки тадбиркор ўртасида 20 млрд. сўмлик шартномани устидан, гўёки қарзи қолгандай кўрсатиб, 1 ой муддатда қўшимча 20 млрд. сўм бериш мажбурияти ҳақида тилхат ёздириб олганлар.

Ундан ташқари, ишчанлик обрўсига қайғураётган тадбиркорнинг катта миқдордаги пул беришга осонликча кўнганлигидан хурсанд бўлган гуруҳ аъзолари, жиноий тўда фойдасига алоҳида 60 млн. сўм талаб қилиб, жиноий йўл билан олинаётган пулларни ниқоблаш мақсадида “Taftish uz” билан 60 млн. сўмлик шартнома тузишга мажбур қилишган.

Тадбиркор белгиланган муддатда пулни беролмаганидан кейин жиноий гуруҳ аъзоси М.Эшқуватованинг таҳдидлари ортидан А.Юлдашев ва Д.Нишоновлар тадбиркорни обрўсизлантирувчи видеоларни ўз каналларида тарқатишган.

Чорасиз қолган тадбиркор ушбу видеоларни ўчиртириш эвазига жорий йилнинг 8 январь куни жиноий гуруҳ аъзоларидан бирининг банк картасига дастлабки, 30 млн сўмни, 12 январь куни эса яна 30 миллион сўм пулларни ўтказиб берган.

Журналистик текширув баҳонасида, гўёки ҳақиқатни талаб қилиб, халққа ёрдам бераётганлигини тинмай важ қилиб кўрсатиб, қонунийликни таъминлаш борасида бонг уриб келаётган, жиноий унсурлар учун, аслида, инсон ҳуқуқи ва қадар-қиммати сариқ чақага ҳам арзимаган.

Жумладан, жиноий гуруҳ аъзоси Д.Нишонов 2025 йил 9 октябрь куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи Юсупов ва Туморовлар оиласи ўртасида содир бўлган жанжалдан хабар топиб, тергов органлари томонидан жиноят иши юритувидаги материалга аралашиб, бир томоннинг маблағи эвазига иккинчи томон бўлган Туморовлар оиласининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар тўплаб, жами 18 та видеороликлар тайёрлаб ўн кун давомида кетма-кет ўзининг каналида тарқатган.

Айнан ушбу ҳаракати учун, яъни фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали шарманда қилганлиги учун Поп туман суди томонидан 2025 йилнинг 10 ноябрь куни МжТКнинг 461-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Худбинлик домига шўнғиган ушбу шахс, суд биносидан чиқиб, тўғри Туморовлар оиласи олдига бориб, – “Сизларнинг оилангиз ҳақида яна 2 та видеоматериалларим бор, уларни ҳам тарқатишим керак” деб, ушбу видеоларни тарқатмаслик ҳамда олдиндан тарқатилган, бир оилани пароканда қилувчи, шармандали уйдирмалардан иборат 18 та видеони интернетдан ўчиришни ваъда қилиб, О.Туморовдан 300 АҚШ доллари пулларни товламачилик йўли билан олган, лекин фуқарони алдаб, видеоларни ўчирмаган.

Шундан сўнг, ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 300 долларга қаноатланмасдан, жиноий шериги А.Юлдашев билан бирга, қўшича 1 млн. 800 минг сўм пулларни беришни талаб қилган.

Жазосизликдан қутуриб кетган жиноий тўда аъзолари Д.Нишонов ва А.Юлдашевлар, оиласи шаъни ҳақида қайғураётган шахсни иложсизлик шароитига солиб қўйиб, эндиликда видеоларни ўчириш 16 млн. сўм бўлишини важ қилиб, жиноий қилмишларини ниқоблаш мақсадида, жиноий даромад инига айланган “Taftish uz” билан 16 млн. сўмга шартнома тузишга мажбурлашган.

Ҳозирда, мазкур жиноий гуруҳ аъзолари Жиноят кодексининг 139-моддасида назарда тутилган бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, туҳмат қилиш, 168-моддасида назарда тутилган фирибгарлик, 165-моддасида назарда тутилган товламачилик, 2446-моддасида назарда тутилган ёлғон ахборот тарқатиш жиноятларни содир этганлиги аниқланиб, уларнинг барчаси процессуал тартибда ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Трампнинг икки-тўрт ой умри қолганми?

Трампнинг аломатлари 2016-йилги сайловлардаги ғалабасидан олдин пайдо бўлган ва президент жамоаси унинг ҳолатини яширмоқда

«Бедарак йўқолган 40 ёшли эркакни қидиряпмиз»: Саудия кўчаларида Роналду устидан кулишмоқда (Фото)

Саудия Арабистони кўчаларида пайдо бўлган ғалати плакатлар ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Шайтон трусик": Инстаграмда ички кийимларини беҳаё реклама қилдирган тадбиркорнинг иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

"Бу ер Роналду Арабистони эмас"

Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.

Илон Маск Россия дронларига Starlink сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишини чеклади — The Insider

SpaceX раҳбари Илон Маск компания “Россия томонидан Starlink'нинг рухсатсиз қўлланилишини тўхтатиш” учун чоралар кўрганини маълум қилди.

“Уч дара” — дунёдаги энг катта қувватга эга тўғон

Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.

Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Англия Премьер-лигасининг 24-тур учрашувлари давом эттирилди.

Россия “соя флоти” кемаларини ҳимоя қилиш учун Ҳарбий-денгиз кучларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Денгиз коллегияси хабар берди.

Си Жинпин Хитой Халқ Озодлик Армияси устидан тўлиқ назоратни қўлга киритди

Нашр маълумотларига кўра, Хитой етакчиси сўнгги уч йил ичида олти юқори мартабали генералдан бештасини лавозимидан четлаштирган.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Россия — чиқиш йўли: босиб олинган Абхазия норозилик билдирди

Бу Кремл учун оғриқли зарба бўлди, чунки улар бу марионеткa «республика»ни Россиянинг ғайрирасмий региони деб ҳисоблайди.

Эрон АҚШнинг айрим шартларини рад этди

Бу ҳақда Эроннинг Mehr ахборот агентлиги хабар берди.

Трамп Барак ва Мишел Обама маймунлар қиёфасида акс эттирилган видеони эълон қилди

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида катта норозилик тўлқинига сабаб бўлган видеони эълон қилди.

Отабек Умаров номидан спортчиларга фейк хабарлар юборилмоқда

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

АҚШ Молия вазири: "Трампнинг сўзлари ҳазил эди"

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Исломободда шиалар масжидидаги худкушлик ҳужумида камида 20 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда полиция манбаси маълум қилди.

Шавкат Мирзиёевга Покистоннинг олий мукофоти топширилди

“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.

“Навоийазот” мансабдори экологияни ифлослантирганлиги учун жаримага тортилди

Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан “Навоийазот” акциядорлик жамиятида текширув ўтказилган.

Нигериянинг ғарбидаги ҳужумда камида 162 киши ҳалок бўлди — янгиланди

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Россия Украина энергетика инфратузилмасига йирик ҳужум уюштирди

Россия “бир ҳафталик танаффус” деб аталган даврдан сўнг Украина энергетика объектларига кенг кўламли ракета ва дрон зарбаларини йўллади.

Даркнетда нималар тарқалди?

Ички ишлар органларига тегишли шахсий маълумотларнинг тарқалиши ҳам электрон ҳукумат OAuth сервери бузилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Россиянинг Уфа шаҳридаги мактабда ўқувчи страйкбол автомати билан отишма уюштирди

Ўсмир аллақачон қўлга олинган. Вазият назорат остида, тафсилотларни аниқлаштирмоқда

Самарқандда велосипедчи кетма-кет икки автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, дастлаб велосипедчини юк машинаси уриб юборган ва зарба оқибатида у йўлга йиқилган.

Тожикистон чегарасида отишма — Афғонистон расмийлари изоҳ берди

Қўмита маълумотига кўра, бу сўнгги бир ой ичида чегарада қайд этилган шунга ўхшаш ҳолатларнинг бешинчиси.

Aviator савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Қайд этилишича, ёнғиндан кейин вайроналар остидан 2023-йил май ойида туғилган қизнинг жасади топилган.

Исроил «Чегара билмас шифокорлар» ташкилотининг Ғазода ишлашини тақиқлади

The Times of Israel маълумотига кўра, ташкилот ходимлари февраль ойи охиригача Ғазони тарк этиши керак.

Сербия президенти: Эронга 48 соат ичида зарба берилиши мумкин

Сербия президенти Александр Вучич яқин 48 соат ичида Эронга зарба берилиши эҳтимолини истисно қилмади.

Кубада ёқилғи танқислиги кучаймоқда — The Guardian

Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.

Покистон Белужистонда 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди

Сўнгги икки кун ичида Покистон хавфсизлик кучлари Белужистон вилоятида ўтказилган контртеррористик амалиётлар давомида тақиқланган «Белужистон озодлик армияси» (BLA) билан боғлиқ 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди.

Тошкент шаҳридаги “Авиатор” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин бўлмоқда

Ҳозирда бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Сўнгги кунларда (29–30-январ) мамлакатимизда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бунга шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.

Филиппинда паром ҳалокати: қурбонлар сони 30 нафардан ошди

Филиппинда «Trisha Kerstin 3» номли Ro-Ro туридаги паром ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Қўшимча икки жасад топилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.

Бухорода ИИБ ходими ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди

Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.