Тадбиркорлик фаолияти: конституциявий кафолат нима беради?

A A A
Тадбиркорлик фаолияти: конституциявий кафолат нима беради?

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти кафолатларининг Конституция нормалари орқали мустаҳкамланиши келажакда бизнесни маъмурий ва бошқарув жиҳатидан назорат қилишнинг кескин қисқаришига, соф рақобатнинг ривожланишига, мулкдорлар кенг қатламининг шаклланишига ҳамда монополистик ҳаракатларнинг чекланишига олиб келиши мумкин.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва кафолатларини мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш масалалари ҳозирги кунда тобора долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Тадбиркорликни ривожлантиришдаги турли хил омилларнинг ўзгарувчанлиги, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектларнинг самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, турли даражада қабул қилинаётган қарорлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг айрим жиҳатлари тадбиркорлик субъектлари фаолияти барқарорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунинг учун бутун дунёда тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 20 август куни тадбиркорлар билан бўлган учрашувда улар томонидан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар берилган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг (Бизнес-омбудсман) маълумотларига кўра, 5211 та мурожаат келиб тушган. Маълумотлардан кўринадики, сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилишига қарамай, ҳамон соҳада ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Булар ичида хусусий мулк билан боғлиқ муаммолар, кредит олишдаги камчиликлар ҳамда уларнинг ҳуқуқларининг бузилишига оид масалаларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнда Конституциявий комиссияга аҳоли, ташкилот ва корхоналар томонидан ҳам тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, унга эркинлик яратиш борасида бир қанча таклифлар келиб тушган. Шу билан бирга, жорий йилнинг 20 июнь куни давлат раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишида мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, “Иқтисодиётимизни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларни олиб ташлашимиз зарур. Токи, катта-кичиклигидан қатъи назар, ҳар бир тадбиркор доимо давлат, Конституция, қонунлар ҳамда Президент ҳимоясида эканини амалда ҳис этсин”, деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Чунки тадбиркорликни ривожлантириш нафақат мамлакатнинг иқтисодий ўсишига, балки ишсизликнинг олдини олишга, камбағалликни қисқартиришга ҳамда янги иш ўринларини яратишга туртки бўлади.

Таҳлилларга эътибор берсак, ривожланган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 55-67 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 52-55 фоизни, Европа Иттифоқи мамлакатларида 63-67 фоизни, Японияда 52-57 фоизни ташкил этади. “Ғарбий Европа мамлакатларида хусусий секторда фаолият юритаётган 17,1 млн. корхоналарнинг 99,9 фоизи кичик бизнес корхоналари ҳисобланади. Уларнинг ҳиссасига умумий саноат ҳажмининг 50 фоизи, хизматлар соҳасининг 67 фоизи, қурилиш ва савдонинг деярли 90 фоизи тўғри келиб, 70 фоиздан ортиқ иш жойлари кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари ҳисобига таъминламоқда.

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бизнес учун қулайлик яратиш билан бирга, ишлаб чиқариш ва экспорт самарадорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Агар таҳлилларга эътибор берсак 2021 йилда мамлакатимизда кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши 54,9 фоизни ташкил этди. Мазкур даврда кичик тадбиркорликнинг саноатдаги улуши 27,0 фоиз, қурилишда 72,4 фоиз, экспортда 22,3 фоиз, импортда 48,7 фоиз ҳамда бандликда 71,3 фоизни ташкил этган.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ҳамда хусусий сектор улушини ошириш масаласи мазкур стратегияда устувор масалалардан бири сифатида эътироф этилиб, унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш, аҳоли учун доимий даромад манбаларини шакллантириш ҳамда бизнес учун кенг шароитлар яратиш белгиланган. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш эвазига 2026 йил якунига қадар юртимизда хусусий секторнинг ЯИМдаги улушини 80 фоизга, экспортдаги улушини эса 60 фоизга етказиш орқали ишсизлик даражасини камида 2 баробар қисқартириш назарда тутилган.

Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини камайтириш ҳамда корхоналарнинг мол-мулк солиғи ставкасини 2 фоиздан 1,5 фоизга тушириш белгиланган. Бироқ, мамлакатимизда тадбиркорликка берилаётган эътиборга қарамай, ҳалигача соҳада ҳал этиши лозим бўлган кўплаб муаммолар мавжуд.

Демак, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти кафолати Конституциянинг тегишли нормалари орқали мустаҳкамланиши келажакда бизнесни маъмурий ва бошқарув жиҳатидан назорат қилишнинг кескин қисқаришига, соф рақобатчилик амалиётини ривожланишига, мулкдорлар кенг қатламининг шаклланишига ҳамда монополистик ҳаракатларнинг чекланишига олиб келади. Чунки мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари фаолияти, биринчи навбатда, ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланишига ҳамда молиявий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қуввватлашга муҳтож.

Нодирбек РАСУЛОВ,

иқтисодиёт фанлари доктори


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон армияси кўр, кар ва соқов бўлиб чиқди

Исроил ҳаво кучлари Эрондаги 100 га яқин нишонга ҳужум қилиш учун 200 га яқин самолётдан фойдаланган ва бирортасини ҳам йўқотмаган.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

"Қон ичмагунча ётмайман": Нетаняху Инжилдан қурол сифатида фойдаланади

Танқидчиларнинг таъкидлашича, Нетаняхунинг диний рамзийлиги ички аудиторияни эмас, балки Эронни ўз ичига олишга камроқ қаратилган.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Ҳозир айни пайтда Теҳрон ўққа тутилмоқда

Исроил билан тўғридан-тўғри тўқнашув бошланганидан бери илк бор Эрон пойтахтида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ёруғ кунда ишга тушди.

«Рома» Шомуродовни сотмоқчими?

L’Equipе хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси МЛС клубидан таклиф олган.

Жинсини ўзгартирган фуқароларга янги ҳуқуқ берилмоқда

Фуқаролик ҳолати қайдлари қоидаларига ўзгаришлар киритилди.

Эрон президенти Исроил бўйича Ироққа мурожаат қилди

Бу ҳақида президент идораси хабар қилди.

Исроил ғазабда: Парижда Исроилнинг тўртта асосий қурол стенди ёпилди

Бу қарор Исроил томонидан қаттиқ танқид қилинди ва икки анъанавий иттифоқчи давлат ўртасида кескинлашиб бораётган муносабатларни янада ойдинлаштирди.

Оятуллоҳ Ҳоманаий Исроил зарбаларидан сўнг оила аъзолари билан бирга бункерга кўчирилди

Оппозицион Эрон нашри Iran International маълумотига кўра, ушбу бункер Лавизон туманида жойлашган.

Дубайдаги жанжалда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Дубай жамоат прокуратураси апрель ойида Дубайдаги бир бензин станциясида юз берган икки гуруҳ ўртасидаги жанжал бўйича тергов олиб бормоқда.

Эроннинг ҳужумидан сўнг Исроилда ўлган яҳудийлар сони ортиб бормоқда

Бу ҳақда табиий офат қурбонларини аниқлаш ташкилоти (ZAKA) маълум қилди.

Исроил Эроннинг Машҳад аэропортида ёнилғи қуяётган самолётга ҳужум қилди (видео)

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бошлиғи ва ўринбосари Исроил ҳужумларидан кейин вайроналар остида қолиб кетди

Бу ҳақда Iran International телеканали хабар берди.

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Унинг қўшимча қилишича, Ижевск аэропортида ҳам чекловлар жорий этилган.

Исроилда беш нафар Украина фуқароси ҳалок бўлди

Украина консуллиги қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун Исроил полицияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Хабарга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.

Нетаняҳу Эрон разведкаси бошлиғи Муҳаммад Козимийнинг йўқ қилинганини тасдиқлади

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Молдова пойтахтида полиция ЛГБТ мухолифларини шафқатсизларча калтаклади ва ҳибсга олди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бузуқликни тарғиб қилишга қарши бўлганларга нисбатан кескин чоралар кўрмоқда.

Москва Киевга яна 1200 та ҳалок бўлган украиналикнинг жасадини топширди

Украина томони эса ҳалок бўлган россияликларнинг 27 та жасадини Россияга қайтарди.

ЦАХАЛ: Исроил армияси Теҳрондаги 80 дан ортиқ нишонларга зарба берди

Уч кундан кам вақт ичида Эронга тегишли 170 дан ортиқ нишонлар ва 720 та ҳарбий инфратузилма объектлари йўқ қилинган.

Эроннинг Исроилга зарбалари қандай оқибатлар олиб келди?

Исроил ССВ маълумотларига кўра, Эрон ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида 12 киши ҳалок бўлган, 385 нафар инсон тан жароҳати олган.

Эрон осмони ёпилди — БААни 2000 нафар россиялик сайёҳ тарк этолмасдан турибди

13 июн куни Исроил Эронга биринчи зарбаларни берганидан сўнг, Эрон ҳукумати ўз ҳаво кенгликларини ёпиб қўйди. Бу натижада авиакомпаниялар рейсларни бекор қилди ёки жадвалларга ўзгартиришлар киритди.

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда

Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр, дея баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.

Трамп 36 та давлат фуқаролари учун АҚШга киришни чекламоқчи. Ўзбекистон рўйхатда борми?

АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.

Моссаднинг "пухта" операцияси: портловчи моддалар Эронга чемоданларда олиб кирилган

The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.

Эрон ҳужумлари пайтида Исроил ҳаво мудофаа тизими заифлашгани маълум бўлди

Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Германия Исроилнинг Эронга ҳужумларини қўллаб-қувватламоқда

Израиль Ташқи ишлар вазири Гидон Саар Германия ташқи ишлар вазири билан суҳбат чоғида Исроил Эрон ҳудудига ҳужумларини давом эттиришини маълум қилди.